Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Первий канал»да намойиш этиладиган «Идeaл таъмир» кўрсатувида эстрада хонандаси Филипп Киркоровнинг уйи таъмирлаб берилди. Бу ҳақда телеканал сайтида маълум қилинди.

Фото: «Первий канал»

Фото: «Первий канал»

Қурувчи ва архитекторлар қўшиқчининг қасрини ҳақиқий Disneyland’га айлантирди. Унинг икки метр чуқурликдаги бассейни мозаика билан безатилди. Уйга эса эртак қаҳрамонлари жойлаштирилди, бироқ буларнинг ҳаммаси хонанданинг мухлисларига ёқмади.

Филипп Киркоровнинг ўзи ҳам бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида шундай ёзади:

«Мана шу икки қобилиятли архитектор ‘Первий канал’даги ажойиб кўрсатуви туфайли уйимни Disneyland’га айлантирди. Унда фарзандларим учун дам олиш ҳудуди, бассейн, уй кинотеатри ҳам барпо этилди».

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Первий канал»нинг ушбу лойиҳасини қаттиқ танқид остига олди. Улар Филипп Киркоровнинг уйини таъмирлаш учун маблағи етарли эканлиги, кўрсатув ижодкорлари ҳақиқатдан ҳам муҳтож кишиларнинг уйини таъмирлаб берса мақсадга мувофиқ бўлишини ёзиб қолдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Спорт
“ПСЖ” кетма-кет 2-мавсум Франция Кубогини эрта тарк этди. Месси ушбу мусобақада бирорта ғалабага эришмади
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg