Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш иш режасига асосан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида 12–14 март кунлари Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида «Ҳуқуқий ахборот кунлари» лойиҳаси ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Лойиҳа «Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак!» шиори остида ўтказилади. Лойиҳага асосан ташкил этилаётган тадбирларда қуйидагиларга алоҳида урғу берилади:
- тегишли давлат ташкилотлари, шу жумладан ички ишлар, МИБ, солиқ органлари ва аҳоли билан бевосита ишлайдиган бошқа давлат ташкилотлари ходимларининг фуқаролар олдида аниқ мажбуриятлари борлиги ҳамда шу мажбуриятларнинг мазмуни аҳолига тушунтирилади;
- фуқароларнинг давлат ташкилотлари ва ходимларига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлари тушунтирилади, бу ҳуқуқлардан фойдаланиш, талаб қилишнинг қонуний тартиби ва услублари ўргатилади.
Тадбир давомида республика идораларига Сайхунобод туманида яшовчи фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили натижасида яратилган ҳуқуқий йўналишдаги тарқатма материаллар (арзон уй-жой олиш, ер олиш, моддий ёрдам олиш, ичимлик суви, кредитлар олиш ва. х.к.) ҳар бир хонадонга етказиб берилади.
Сайхунобод тажрибасидан келгусида республиканинг бошқа ҳудудларида ўтказиладиган шу каби тадбирларда фойдаланилади.
Изоҳ (0)