2017 йил давомида Қашқадарё вилояти ҳудудида 1101 та ёнғин рўйхатга олинган, дея хабар бермоқда «Қашқадарё» газетаси.
Ушбу ёнғинлар оқибатида 57 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 7 киши ҳалок бўлган.
Ёнғинлар натижасида кўрилган умумий зарар миқдори 3,15 миллиард сўмни ташкил этади.
Содир бўлган ёнғинларнинг 66 фоизи аҳоли турар жойлари ҳисобига тўғри келади.
Изоҳ (0)