Россия томони АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг учрашиши ҳақидаги келишув амалга ошишига умид қилмоқда. Бу ҳақда 9 март, жума куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Буни тўғри йўналишдаги чора деб ҳисоблаймиз. Келишув амалга ошишига умид қиламан. Бу, шубҳасиз, Корея яриморолидаги вазиятни нормаллаштириш учун зарур», — деди у.
Изоҳ (0)