Қозоғистон пойтахти Остонада фаолият юритувчи Халқаро туркий академия (TWESCO) Ўзбекистон билан ҳамкорликни юксак даражага кўтаришни кўзламоқда. Бу ҳақда академия раҳбари профессор Дархан Қидирали Остонада, Марказий коммуникация хизматида бўлиб ўтган брифингда таъкидлаб ўтди, деб хабар беради «Дарё»нинг ўз манбалари.
Йиғилишда таъкидланишича, академиянинг бу йилги асосий вазифаларидан бири — Марказий Осиё давлатлари билан илмий алоқаларни йўлга қўйиш.
Шу муносабат билан илмий муассасанинг 2018 йилги режаларида Ўзбекистонга археологик экспедиция уюштириш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, TWESCO ҳозир Ўзбекистон Фанлар Академияси билан илмий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашга тайёрланмоқда.
Айтиб ўтиш керак, академия 2017 йили ўтказган II «Буюк Дала» ижтимоий фанлар форумига илк бор Ўзбекистондан катта миқёсда делегация қатнашган эди.
Изоҳ (0)