2 март куни 2017 йилнинг 5 октябридан 2018 йилнинг 31 январигача бўлиб ўтган ADWEEK реклама Танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиянинг реклама соҳаси вакилларидан иборат 7 нафар ҳакамлар ҳайъати 11 та тоифадаги энг яхши номзодларни танлаб олди. Йилнинг энг яхши PR-лойиҳаси сифатида мобил алоқа операторлари таянч станциялари сигналининг оқим зичлигини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг стандартларини модернизация қилиш бўйича кампания эътироф этилди.
Уяли алоқа операторларининг таянч станциялари учун санитария қоидаларини ўзгартириш тўғрисидаги ташаббус билан Beeline йил бошида чиққан эди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлигининг кўмагида 23 миллион абонентга мобил алоқа хизматларининг сифатини яхшилаш ва эскирган стандартларни ўзгартириш орқали тармоқлар қамровини кенгайтириш лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилган эди. Ўзбекистонда уяли антенналарнинг электромагнит нурланиш даражасига оид санитария қоидалари ва нормалари дунёдаги энг қатъий ҳисобланади: 2,5 мкВт/см². Таққослаш учун: Россияда бу кўрсаткич 4 баробарга юқори — 10 мВт/см², Европа Иттифоқи мамлакатларида 40 баробарга юқори — 100 мВт/см² га қадар, Исроилда эса 400 мВт/ см². 10, 100 ва 400 мВт/cм2 ҳам мутлақо хавфсиз параметрлар эканлиги тушунарли.
«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2006 ва 2011 йилларда чиқарган баёнотларига кўра, жаҳон мобил алоқа операторларининг таянч станциялари томонидан инсон саломатлигига зарар етказилганининг бир дона мисоли ҳам қайд этилмаган. Шуни таъкидлаш керакки, таянч станцияларининг оқим зичлиги даражасининг ошиши, авваламбор, аҳоли пунктлари, шунингдек, автомобиллар ва темирйўллар ўтган ҳудудларда уяли алоқа хизматларини тақдим этиш учун амалга оширилади. Фақат 2017 йилда мамлакат бўйлаб мобил алоқа операторларининг 1843 таянч станциялари ўрнатилган. Шундай қилиб, бугунги кунда бутун республика бўйлаб 20 мингдан ортиқ таянч станциялари ўрнатилган. Жорий йилда яна 4000 та база станциялари ўрнатилиши режалаштирилган, бу мамлакатнинг мобил алоқа ҳудудларини қамраб олиш даражасини сезиларли даражада оширади ва ҳар жойда сифатини яхшилайди», — деди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ахмедхаджаев Азим.
ADWEEK халқаро ҳайъати лойиҳанинг концепцияси ва стратегиясини, шунингдек, бутун соҳа ва регуляторнинг фаол ёрдами натижасида қўлга киритган ижобий натижаларини юқори баҳолади. Бир қатор аналитик нашрлар ва экспертлар муҳокамасидан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги SanPin 0295-11 га қўшимчалар киритди, бу эса оқим зичлигини 4 мартага кўпайтириш имконини берди. Ўзбекистоннинг миллионлаб аҳолиси алоқа сифатидаги ижобий ўзгаришларни бошидан кечирди.
Изоҳ (0)