Россия Разведка бош бошқармасининг Буюк Британияда заҳарланган собиқ полковниги, Россиядаги британиялик собиқ айғоқчи Сергей Скрипал ўз ҳаётидан хавотир олган. The Telegraph’нинг маълум қилишича, бу ҳақда у Британия полициясига хабар қилган, деб ёзади «Ведомости».
Скрипал Россияда давлатга хиёнат қилганлик учун жазога ҳукм қилинган, бироқ Россия ва Перунинг ўн нафар фуқаросини алмашиш бўйича операция доирасида 2010 йилда Буюк Британияга келган ва мазкур мамлакатдан бошпана ҳуқуқини олган эди.
Куни кеча 66 ёшли Скрипал ва исми ошкор этилмаган 30 ёшли аёл Солсберидан оғир аҳволда топилган. Улар номаълум модда таъсирига учраган. Уларни топган аёлнинг маълум қилишича, улар ҳушида бўлган, бироқ худди музлатиб қўйилгандек бўлган. Жабрланувчилар Солсбери марказий госпиталига етказилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи оғир.
Жабрланувчилардан бири Zizzi ресторанида тушлик қилганлиги тахмин қилинмоқда. Ҳозирда ресторан эҳтиёт чораси сифатида ёпилган.
Изоҳ (0)