Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирларининг Сурия бўйича учрашуви 16 март куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда 6 март куни Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Сурия бўйича Остона жараёнининг кафил мамлакатларидан олинган маълумотга кўра, Эрон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси ва Туркия Республикаси ташқи ишлар вазирлари 2018 йилнинг 16 мартида Қозоғистон пойтахтида учрашиш ниятида», — дейилади хабарда.
Музокаралар давомида иштирокчилар Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича биргаликдаги ҳаракатининг бир йили мобайнида эришилган натижаларни таҳлил қилиш, шунингдек, бундан кейинги биргаликдаги ҳаракатларини белгилашни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)