АҚШ вице-президенти Майк Пенс Эрон ядро битими қайта кўриб чиқилмаса, АҚШ зудлик билан ундан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Times of Israel газетаси хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
«АҚШ Эроннинг ядро қуролига эгалик қилишига ҳеч қачон йўл қўймайди. Эрон ядро битими яқин ойларда қайта кўриб чиқилмаса, АҚШ зудлик билан ундан чиқади», — деди Пенс.
Унинг сўзларига қараганда, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга ядро битимидаги номувофиқликни тартибга келтириш имконини бериш учун Теҳронга қарши такрорий санкцияларни ҳозирча жорий этмаган.
Изоҳ (0)