Халқаро олимлар гуруҳи мутацияси мия қаришини тезлаштирувчи генлар гуруҳи ва генларни ўзгартирувчиларни идентификация қилди. Бу ҳақда MedicalXpress пресс-релизида маълум қилинди.
Марказий асаб тизими ҳужайралари мунтазам ўлиб, тана ҳужайраларининг бўлиниши натижасида янги нейронлар юзага келади. Ёш ўтиши билан ДНК фаоллигининг ўзгариши туфайли нейронларнинг ҳолати ёмонлашади.
Тадқиқотчилар сичқонларда кексайиш билан боғлиқ 250 дан ортиқ генни аниқлади. Жумладан кекса ҳайвонларда Dbx2 гени фаоллашади.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, кексайиш кемирувчилар миясига қандай таъсир қилишини тушуниш тана ҳужайралари фаоллиги пасайишини аниқлаш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)