Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 29-тури Лондонда ўтган «Кристал Пэлас» — «Манчестер Юнайтед» ўйини билан ўз якунига етди.
«Бургутлар» лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган бўлса, «Манчестер Юнайтед» икки кун аввал ишончли ғалабаларни қўлга киритган «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» билан вице-чемпионлик рақобатига киришган. Томонларнинг ўзаро ўйинида Жозе Моуриньо жамоаси ажойиб камбэкни амалга ошира олди.
Лондонликлар учун аталмаган кун. «Челси» Манчестерда яна енгилди, «Арсенал» кетма-кет тўртинчи мағлубиятига имзо чекди
Беллашув «қизил иблислар»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ваҳоланки, мезбонлар бунгача 2 та гол фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Сўнгги дақиқада Неманья Матич аниқ зарбаси билан жамоасига 3 очко олиб берди ва «Юнайтед» турнир жадвалида «Ливерпуль»дан яна ўзиб кетди.«Sports.ru» нашрининг маълумот беришича, Жозе Моуриньо АПЛдаги фаолияти давомида 2 та гол фарқи билан мағлуб бўла туриб, бирор марта ҳам ўйинни ўз фойдасига ҳал қила олмаганди. «Юнайтед»нинг кечаги ғалабаси бу борада биринчиси бўлди. Нашр Моуриньо АПЛда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб турган 21 та ўйинни санаб ўтган. Шуларнинг 19 тасида унинг шогирдлари таслим бўлган, фақатгина 2 тасида дурангга эриша олган.
Англия Премьер-Лигаси 29-тур беллашувлари 5 март, душанба
Изоҳ (0)