Март бошида Малайзиянинг Switch бренди остида ишлайдиган Apple реселлери витринадаги нусхалар чегирма билан сотилишини эълон қилди, деб ёзади TJournal. Улар орасида 50 долларлик сўнгги ўнта iPhone 5S, 77 долларлик сўнгги iPad Air 2 ва 128 долларлик 2011 йилги MacBook Air бор эди.

Фото: TJournal

Тунда келиб навбат эгаллашга тақиқ қўйилган бўлишига қарамай, харидорлар дўкон очилишидан 19 соат аввалроқ тўплана бошлади. Иш куни бошланишига қадар 11 мингдан зиёд одам йиғилди, навбат дўкон эшигидан бошланиб, савдо марказига кириш жойигача чўзилган ҳамда бинони кўча бўйлаб бир неча марта ўраб олган эди.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Шов-шувни эплай олмагач, Switch вакиллари чегирмали савдоларни «хавфсизлик мақсадлари»да номаълум муддатга кечиктирди ва тез кунларда Apple’нинг бошқа қурилмаларига ҳам чегирмалар эълон қилинишини айтди.