Ўзбекистонда айрим АЁҚШлар хусусий шахсларга ижарага берилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 28 февралдаги 149-сон қарори билан белгиланди, деб хабар беради Norma.
Фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага босқичма-босқич берилади. Бу давлат-хусусий шериклик шартлари ҳамда хусусий шахсларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга нефть маҳсулотларини сотиши асосида амалга оширилади.
Ушбу автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун дизел ёнилғисини уларнинг ҳақиқий харажатлари ва рентабелликни таъминлашидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган чегирмаларни ҳисобга олиб, нефть базалари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олишлари мумкин бўлади.
Изоҳ (0)