КХДР ва АҚШ ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот Корея яриморолини ядровий қуролсизлантиришда муҳим рол ўйнайди. Бу ҳақда 5 март куни Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва Сеулдаги конференцияда маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Шимолий Корея ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар зарур. Бундан ташқари, Жанубий Корея ва АҚШ параллел равишда Шимолий Корея билан ўзаро тўлдирувчи мулоқот олиб бориши зарур», — дея таъкидлади ТИВ раҳбари.
«Ядровий қуролсизлантиришга йўл очиш учун дипломатик ҳаракатларни давом эттирамиз», — дея таъкидлади Кан Гён Хва. Вазир АҚШ Жанубий Кореянинг энг яқин иттифоқчиси эканлиги ва Сеул мазкур масалани ҳал этиш учун Вашингтон, ҳамда минтақадаги бошқа ҳамкорлар билан консултацияларни давом эттиришини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)