Суриядаги Шарқий Гута деэскалация зонасида гуманитар коридор яқинида жойлашган тиббиёт пункти жангарилар томонидан миномётлардан ўққа тутилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Пункт ар-Рихон аҳоли яшаш жойига яқин жойлашган эди. У ерда 200–400 метр масофада олти мина портлагани қайд этилди.
Ҳужум оқибатида ҳеч ким жабр кўрмади.
Изоҳ (0)