Россиянинг Мурманск вилоятида бир ярим ёшли қиз ва икки аёлнинг устига қор уюми қулади. Ҳодиса видеоёзуви Тергов қўмитасининг Telegram’даги каналида чоп этилди, деб ёзади «РИА Новости».
Кадрларда бинонинг кириш қисмида икки аёл турганлигини кўриш мумкин. Улардан бири кичкина қизини қўлидан ушлаб турган. Қайсидир лаҳзада қиз онасини четга тортади. Аёл таниши билан суҳбатни давом эттириб, четга сурилади. Бир неча сониядан сўнг томдан улкан қор уюми қулайди.
«Қор кўчкиси» ҳар учаласи устига тушганлигига қарамасдан, боласи бор аёл бино яқинида турган танишига қараганда камроқ жабрланганлигини тахмин қилиш мумкин.
Қўмитанинг таъкидлашича, ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)