Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро маҳалладошига пичоқ билан жароҳат етказди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.
1 март соат 17:00 ларда Армечан МФЙ Кўҳна Шайхлар маҳалласи 15-уйда яшовчи, 1985 йилда туғилган Қ.Қурбонов уйида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши, 1984 йилда туғилган Д.Қаландаровнинг кўкрак қисмига пичоқ урди.
Натижада Д.Қаландаров воқеа жойида вафот этди.
Қ.Қурбонов эса қўлга олинди.
Изоҳ (0)