Тармоқларда Ҳиндистондаги Тадоба миллий боғида яшовчи йўлбарс ва дўрдоқи лабли айиқ ўрасида содир бўлган тўқнашувнинг видеоси пайдо бўлди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Табиатшунос Акшай Кумарнинг NDTV телеканалига маълум қилишича, жанжални Маткасур лақабли етти ёшли йўлбарс бошлаган. У боласи билан сув ичгани келган урғочи айиққа ташланиб қолган.
Таъкидланишича, йўлбарс айиққа беш дақиқадан ортиқроқ вақт давомида ҳужум қилган. Айиқ эса ўз навбатида боласини ҳимоя қилиш учун унга жавоб қайтаришга мажбур бўлган.
Йўлбарс айиқни тишлаб ерга ётқизган, бироқ она айиқ унинг чангалидан қочиб чиқишга муваффақ бўлган ва у ўз боласи билан соғ-омон қочиб кетган.