Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси эстониялик мутахассис Игорь Чикинёв билан 2,5 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
2017 йилнинг 4—12 декабрь кунлари ташкилот МОҚ билан ҳамкорликда спортнинг ушбу тури мураббийлари учун ўқув-семинар ташкил этган бўлиб, Игорь Чикинёв уни олиб борганди. Ўз вақтида Собиқ Иттифоқ, Швеция, Эстония каби термаларни бошқарган Чикинёв ўзбекистонликларни ҳам қизиқтириб қолган бўлиб, у билан музокара бошланганди. Эндиликда у Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларини Токио—2020 Олимпиадасига тайёрлайдиган бўлди.
Яратилган шароитлардан тўғри фойдаланиб, барчасини изга тушириб олишимиз керак. Юртингизда спортга жуда катта маблағ берилмоқда. Менинг мақсадим маҳаллий спортчилар савиясини кўтариш. Ҳозир бу ердаги ёшларнинг иқтидорли экани хақида ортиқча гапириб ўтирмайман. Шуниси аниқки, уларда салоҳият бор. Осиёликлар тезкор ва чидамли бўлади.Икки йил аввал Ўзбекистонга келган Чикинёв МОҚ анжуманлар залида ўтган таништирув маросимида мамлакатдаги ўзгаришлар яққол сезилаётганини ҳам қўшимча қилган.Қитъада кучли термалар етарли. Япония ва Жанубий Корея асосий фаворитлар. Кореяликлар дунё миқёсида етакчилардан биридир. Улар бу савияга бирданига чиқиб олмаган. Бунинг учун 15—20 йил вақт кетди. Улар ҳам бошида хорижлик кучли мураббийларни таклиф этган, видеороликлардан кенг фойдаланган. Ўзбекистонда ҳам бунга имкониятлар етарли. Бунга ишонмаганимда 2,5 йил Ўзбекистонда ишлашга рози бўлмасдим.
Игорь Чикинёв, мутахассис
Ўзбекистонда қиличбозлик билан шуғулланиш учун жуда яхши шароит бор, ишонаверинг. Мен сўнгги беш йил Эстонияда ишладим. Бундай шароит у ерда йўқ. Тўғри, эстонларда яхши мактаб ва анъаналар мавжуд, аммо шароит бўйича солиштирсак, Ўзбекистонда имконият катта.Ўзбекистон сўнгги пайтларда ҳар жабҳада шиддат билан ривожланмоқда. Оддий мисол келтираман. Ўтган йилнинг декабрида бу ерга келганимда, аэропортда менга қандайдир тушунарсиз қоғозларни тўлдиришим кераклигини айтиб, бир ярим соат вақтимни олишди. Бу жуда ёқимсиз ҳолат. Икки ой ўтиб, яна келдим. Биласизми, Тошкент халқаро аэропортида ортиқча вақт сарфлаб ўтирмадим. «Яшил йўлакча» орқали ўтдим ва ортиқча қоғозбозликсиз тезда шаҳарга чиқдим. Бор-йўғI икки ой ичида халқаро стандартларга мос келадиган бу ўзгаришнинг рўй бергани Ўзбекистон ривожланиш масаласида дадил қадамлар ташлаётганини кўрсатиб турибди.
Игорь Чикинёв, мутахассис