Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг илк туридан жой олган «Нефтчи» — «Насаф» ўйинида қаршиликлар аъзоси Дониёр Нарзуллаев ҳушидан кетиб қолди. Учрашув Sport-TV орқали жонли намойиш қилинаётганди.
Ўйиннинг 11-дақиқасида у мезбонлар ҳимоячиси Достон Турсунов билан тўқнашиб кетди. Вазият содир бўлиши билан Турсуновнинг ўзи унга ёрдам кўрсатишга уринган, кейин эса қолган футболчилар, ҳакам, шифокорлар ва тез ёрдам етиб келган ҳамда жабрланувчи шифохонага олиб кетилган. «Championat.asia» нашри воқеа акс этган видеони YouTube’га жойлади.
Ўзбекистон Суперлигаси старт олди. Амалдаги чемпион йирик ғалаба билан бошлади, вице-чемпион «Насаф» эса Фарғонада очко йўқотди
Ўзим ҳам кутмай қолдим. Бундай тўқнашувлар футболда бўлиб туради. Кечаги вазият эса мен билан боғлиқ биринчи қўрқинчли ҳолат бўлди. Дониёрга етказган жароҳатим учун ундан узр сўрайман. Биз кейин гаплашдик, унинг ҳолати яхши. Ўзаро суҳбатда ҳазиллашишга ҳам улгурдик. Дониёр тўғриси ўша вазиятни эслай олмади. Лекин у ҳам футболда бу каби тўқнашувлар бўлиб туришини айтди. Дўстимга соғлиқ тилайман ва мухлислардан ҳам узр сўрамоқчиман. Чунки барча қандайдир сониялар ичида тушкун кайфиятга тушиб қолди. Мен ўша пайтдаги ҳолатимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Муҳими, Дониёр ўзига келди ва у билан барчаси яхши.
Изоҳ (0)