КХДР Сурияга кимёвий қурол ишлаб чиқариш учун компонентларни етказганлиги эҳтимоли ҳақидаги маълумотни рад этмоқда. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ бу ҳақда БМТнинг чоп этилмаган ҳисоботига таяниб ОАВ хабар берган эди. Ҳисоботда 2012—2017 йиллар оралиғида КХДРдан Сурияга юборилган, 40 та аввал номаълум юк партиялари ҳақидаги маълумот мавжуд.
Илгари сурилган айбловлар юзасидан Шимолий Корея ТИВ ҳузуридаги АҚШ Тадқиқот институтининг матбуот хизмати раҳбари баёнот билан чиқиш қилди. «Бир неча марта жуда аниқ кўрсатилганидек, КХДР ўзи қарши чиқаётган кимёвий қуролни яратиш, ишлаб чиқариш ва сақлашда бирор марта қайд этилмаган», — деди мансабдор.
Изоҳ (0)