Боку Республика наркологик диспансерида юз берган ёнғин оқибатида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг AПA агентлиги ҳамда Суд-тиббиёт экспертизаси ва патологик анатомия бирлашмасига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Ўз навбатида, «Интерфакс» Озарбайжон ИИВ ва Бош прокуратураси Боку наркодиспансеридаги ёнғин оқибатида 25 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.
AПA эса тўрт киши жабрланганлиги ҳақида хабар бермоқда.
Ёнғин Боку Республика наркологик диспансери корпусларидан бирида маҳаллий вақт билан 06:00 да бошланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин чиққан бинода ётадиган беморлар бўлган. Улар бинони тарк эта олмаган.
Изоҳ (0)