Американинг Walmart ритейлери қурол сотиш бўйича ёш чекловини 21 ёшгача оширди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди, деб ёзади «Интерфакс».
Walmart бошқа ритейлер – Dick's Sporting Goods’дан ўрнак олди. Ҳар иккала компания Паркленддаги (Флорида штати) отишмадан сўнг ёш бўйича чекловни қайта кўриб чиқди.
Ритейлерлар сайтдан штурм винтовкалари бўлимини олиб ташлади.
2015 йилда Walmart AR-15 винтовкалари, бошқа яримавтомат қурол ва у учун аксессуарлар сотувини тўхтатган эди.
Изоҳ (0)