WSB мусобақасининг 2-турида Cuba Domadores клубини мағлуб этиб, океан ортидаги мағлубият аламини олган Uzbek Tigers энди Colombia Heroicos боксчиларини қабул қилмоқда. Учинчи жангдан кейин ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳисобда олдинга чиқиб олди.
-60 килограмм вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов рақибининг қошини ёриб қўйгани учун, Дуван Зулета жангни давом эттиришни истамай, техник мағлубиятини тан олганди. Бироз ўтиб -69 килограмм вазн тоифасида Маҳмуд Ғоипов рақибини шунга мажбур қила олди.
Александр Ранхелга қарши жангнинг биринчи раунди анчагина қийин келди. Иккинчи раундга келиб эса Ғоипов рингни назорат қилиб турди ва рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўя олди. Учинчи раундда ҳам Маҳмуднинг устунлиги давом этди. Натижада, колумбиялик чарм қўлқоп устаси тўртинчи раундга чиқишни истамади. Шу тариқа унга техник мағлубият ёзилди.
Олдинда яна 2 та жанг бор. Қайд этиш керак, Маҳмуд Ғоипов Кубада Рониел Иглесиасдан мағлуб бўлганди.
Uzbek Tigers — Colombia Heroicos 2:1
- -52 кг: Худойназар Файзов — Кейбар Авила 1:2
- -60 кг: Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета (техник ғалаба)
- -69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Александр Ранхел (техник ғалаба)
- -81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Диего Мотоа
- +91 кг: Баҳодир Жалолов — Кристиан Салкедо
Colombia Heroicos бунгача Кубадан клубидан 0:5 ҳисобида енгилганди. Кейинроқ эса Венесуэла клубини ўз рингларида 3:2 ҳисобида таслим қилди, сафарда эса шу ҳисобда мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)