Дубай аэропортида яқин вақт ичида шубҳа уйғотувчи кишиларни кузатувчи ва уларнинг ҳаракатлари ҳақида ҳисобот берувчи робот пайдо бўлади. Бу ҳақда Khaleej Times нашри маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Дубай божхонаси аллақачон биринчи шундай роботни синовдан ўтказди.
«У андроид. У ҳали тўлиқ ишга туширилмаган, бироқ аэропортларда тажриба босқичидан ўтган», — дейди божхона инновациялар бўйича маркази мутахассиси Ҳолид ал-Заруний.
Унинг сўзларига қараганда, андроид юзларни таний олади, шунингдек, рентген сканерлаш ва иссиқлик кўриш қобилиятларига эга бўлади. У ҳар қандай шубҳали ҳаракат ҳақида маълумот тўплаб, уни махсус марказга етказади.
Изоҳ (0)