Американинг Boeing компанияси 2007 йилдан 2016 йилгача бутун дунё тижорат рейслари таҳлил натижалари бўйича авиапарвозларнинг энг хавфли лаҳзаларини маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ўлимга олиб келган бахтсиз ҳодисаларнинг 48 фоизи якуний пастлаш ёки самолёт қўнишида юз берган.
«Ҳавога кўтарилиш ва баландликка кўтарилишда ўлимга олиб келувчи ҳолатларнинг 13 фоизи юз берган. Парвознинг 57 фоизини ташкил этувчи парвознинг ўзида 11 та йирик авария юз берган», — дейилади хабарда.
2017 йилда дунёда тўққизта фожиали авиаҳалокат юз бериб, улар жами 67 тагача ўлим ҳолатини келтириб чиқарган. Бу бутун авиация тарихида авиаҳалокатлар оқибатида келиб чиққан энг қуйи ўлим кўрсаткичидир.
Изоҳ (0)