WSB мусобақасининг гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган Uzbek Tigers — Cuba Domadores клублари иштирокидаги жанглар Sport-TV телеканали томонидан намойиш этилди.
Аввалроқ бокс федерацияси трансляция сифатини яхшилаш ва жанг ўтадиган объектнинг талабга жавоб беришидан келиб чиқиб, кубалик боксчиларга қарши жангларни Термиздан Тошкентга кўчирганди. Бироқ трансляция давомида бир қатор узилишлар кузатилди.
«Оламспорт» нашри Sport-TV мазкур узилишлар учун расман узр сўрагани борасида маълумот чоп этди. Маълумки, Тошкентдаги бокс оқшоми вақтида ҳаво ҳарорати бирдан ўзгариб, кучли шамол турди ва ёмғир ёға бошлади. Айнан шу ҳолат трансляция масаласидаги узилишларга сабаб бўлгани қайд этилган.
Изоҳ (0)