АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг EA-18G Growler самолёти экипажи парвоз давомида кучли музлашга дучор бўлди. Бу ҳақда Defense News хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса Сиэтлдан 90 километр масофада 7 600 метр баландликда юз берди. Ҳаво кемаси Вашингтон штатидаги Уидби-Айленд базасидан Калифорниядаги Чайна-Лейк базасига йўл олган эди.
Самолётда ҳароратни бошқариш тизими ишдан чиққанлиги таъкидланмоқда. Оқибатда кабинадаги ҳарорат минус 30 даражагача тушиб кетди ва туман билан қопланди. Бунинг натижасида самолётдаги учувчи ва муҳандис унинг ташқарисини кўриш ва датчик ҳамда компаслар кўрсаткичларини кузатиб бориш имконидан маҳрум бўлди.
Юз берган ҳодиса туфайли экипаж самолёт йўналишини ақлли соатлар ёрдамида диспетчерлар билан таққослаб, EA-18G Growler’ни Уидби-Айленгга қайтаришга мажбур бўлди. Базага етиб келган учувчи ва муҳандисда кучли совқотиш белгилари аниқланди.
Изоҳ (0)