30 дан ортиқ Нидерландия компанияларининг 50 га яқин вакиллари Agro World Uzbekistan 2018 13-халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Март ойи ўрталарида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур тадбирда кўпчилик Нидерландия компаниялари ўз стендларини тақдим этиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси ва Нидерландиянинг мамлакатдаги элчихонаси маълумотига кўра, ушбу компанияларнинг аксарияти мева ва сабзавот секторида, жумладан, иссиқхоналар ва картошка етиштириш сегментида фаол иш олиб борса, бошқа бир қисми чорвачилик, хусусан сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва паррандачилик билан шуғулланади.
Аграр соҳа Ўзбекистон–Нидерландия ҳамкорлигининг устувор йўналиши ҳисобланади. Қайд этилганидек, Нидерландия Ўзбекистон давлат тузилмалари, тадқиқот институтлари, хусусий сектор билан биргаликда ҳамда халқаро молия институтлари кўмагида мамлакатда мева-сабзавот ва чорвачилик соҳаларини яънада ривожланишига катта ҳисса қўшиш салоҳиятига эга.
Изоҳ (0)