2017 йилда E-Sud электрон суд тизими орқали фуқаролик ишлари бўйича судларга 442,7 минг ариза топширилди. Бу барча кўриб чиқилган ишларнинг 40 фоизини ташкил этади, деб хабар қилади «Газета.uz» Ўзбекистондаги БМТТД матбуот хизматига асосланиб.
Электрон суд тизимининг жорий этилиши натижасида судларига ўртача ташрифлар сони 6−7 мартадан 2−3 мартагача қисқарди, шунингдек, томонларнинг харажатлари 10 фоизга камайди.
Бундан ташқари, E-Sud тизими ёрдамида судларда Ўзбекистоннинг узоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи 3000 нафардан зиёд аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўланиши билан боғлиқ баҳсларда ижобий ечим топди. Бу 2017 йилда судларда фуқаролик ишлари бўйича кўриб чиқилган барча ишларнинг 10 фоизини ташкил этади.
Электрон тизим 2013 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг ҳамкорликдаги «Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасидаги ҳамкорлик» лойиҳаси доирасида амалга оширилган. Бугунги кунда тизим мамлакатдаги фуқаролик ишлари бўйича барча 75 судда фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)