Италия А сериясининг 26-тури Милан шаҳри клублари учун омад келтириб, «Интер» ҳам, «Милан» ҳам ишончли ғалабаларга эга чиқди.
Бунда «Интер»нинг рақиби нисбатан осонроқ бўлиб, Спалетти жамоаси рақибга имконият қолдирмади. Мазкур ғалаба жамоани турнир жадвалида кучли тўртликка олиб кирди.
Римнинг «Лацио» клуби йирик ғалабаси эвазига 3-ўриндан жой олган. А серияда кучли учлик жамоаларигина Чемпионлар Лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади.
Мазкур турнинг марказий ўйинида «Милан» Римдан ғалаба билан қайтди. Чемпионлар Лигасида «Шахтёр»дан мағлуб бўлган «Рома», бу сафар ўз уйида «Милан»га имкониятни бой берди — 0:2. Бу миланликлар учун А сериянинг сўнгги етти туридаги олтинчи ғалаба бўлди. Гаттузо жамоани секин-аста ўзи истаган кўринишга келтираётганини кўриш мумкин.
Турнинг жадвалининг икки етакчиси бугун ўз ўйинларини ўтказиши керак эди. Бироқ Туриндаги кучли қор сабаб, «Ювентус»нинг ўйини бир кунга кечиктирилган.
Италия А серияси 26-тур ўйинлари 24 февраль, шанба
«Интер» — «Беневенто» 2:0
Голлар: Милан Шкриньяр, 66 (1:0). Андреа Раноккья, 69 (2:0).Четлатиш: Николас Виола, 81 (Б).25 февраль, якшанба
«Сассуоло» — «Лацио» 0:3
Голлар: Сергей Милинкович-Савич, 7 (0:1). Чиро Иммобиле, 31-пен (0:2). Сергей Милинкович-Савич, 47 (0:3).Четлатишлар: Доменико Берарди, 54 (С). Адам Марушич, 62 (Л).«Рома» — «Милан» 0:2
Голлар: Патрик Кутроне, 48 (0:1). Давиде Калабрия, 74 (0:2).26 февраль, душанба«Кальяри» — «Наполи» 00:45«Ювентус» — «Аталанта» (қолдирилди)
Изоҳ (0)