Ўзбекистон Афғонистоннинг шимолий қисмидаги нефть ва газ геологик қидирув ишларини қайта йўлга қўйиш эҳтимолини ўрганмоқда. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги вакили маълум қилди, деб ёзади Spot.
Ўзбекистон ХХ асрнинг 90 йилларида Афғонистоннинг истиқболли нефть-газ майдонларида бир қатор геологик қидирув ишларини олиб борган, бироқ ушбу мамлакатдаги вазият туфайли бу ишлар тўхтатилган.
Вазирлик вакилининг маълум қилишича, ўтган ҳафта Афғонистон президентининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Шокир Коргар билан музокаралар давомида нефть-газ соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Томонлар, шунингдек, стратегик муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича фикр алмашди.
Изоҳ (0)