Ҳиндистон Rustom-2 янги учувчисиз учар қурилмасини муваффақиятли синовдан ўтказди. У ҳавода 24 соатгача топшириқларни бажаришга қодир. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Синов 25 январь куни Карнатака штати, Читрадурга округида ўтказилган. Барча кўрсаткичлар меъёрида эканлиги таъкидланмоқда.
Rustom-2 маълумотларни куну тун тўплаш, қўлда ва автоматик режимда душман позицияларини кўздан кечириш ва кузатиш учун мўлжалланган.
Учувчисиз учар қурилманинг парвоз баландлиги 6,7 километр, тезлиги соатига 280 километр атрофида. У Auronautical Development Establishment компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)