Россиянинг Хмеймим авиабазаси ҳудудида бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётлари акс этган видеони жойлаштирган Twitter фойдаланувчиси Ваэль ал-Ҳусайний яна шу турдаги икки самолёт акс эттирилган суратни жойлади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, парвоз давомида Су-57 га Россиянинг Су-30СМ қирувчи самолётлари ҳамроҳлик қилган. Бундан ташқари, ал-Ҳусайний «жанговар топшириқдан» Хмеймим базасига қайтаётган А-50 самолёти суратини жойлаштирди.
Ал-Ҳусайнийнинг таъкидлашича, Сурияга бу икки Су-57 Хмеймимга, бундан аввалроқ ташланган шу турдаги икки самолётга қўшимча тарзда етиб келган.
Изоҳ (0)