Американинг SpaceX компанияси 25 февраль, якшанба кунга белгиланган парвозни кечиктирди. Бугун Falcon 9 ракетаси Испаниянинг Hispasat 30W-6 телекоммуникацион сунъий йўлдоши билан парвоз қилиши керак эди. Бу ҳақда компаниянинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Мазкур дам олиш кунларига белгиланган парвозни обтекател герметизацияси тизимини қўшимча синовдан ўтказиш учун бекор қилдик», — дейилади хабарда.
Ракета учирилишининг янги санаси маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)