Бухоро вилояти ИИБ туристик хавфсизликни таъминлаш бошқармасида 45 нафар ходим ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда, Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Улар видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган махсус автомобиль ва автобусларга эга бўлади. Бу вазиятни тезкор таҳлил қилиб, туристлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш имконини беради.
Туристик полиция ходимлари чет тилларини билади ҳамда этикет асослари бўйича инструктаждан ўтган. Уларда хариталар ҳамда навигация ва электрон таржима тизимларидан фойдаланиш учун планшетлар бор.
Изоҳ (0)