Туркия қуролли кучларининг Африн анклавида ўтказаётган «Зайтун бутоғи» операцияси бошланганидан буён минтақада 2018 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат армияси бош штаби баёнот берди, деб ёзади «РИА Новости».
Олдинроқ 1,7 мингдан ортиқ жангари йўқ қилингани ҳақида айтилган эди.
Ўлдирилган жангариларнинг аксарият қисми PYD (курдларнинг «Демократик иттифоқ» партияси) ҳамда YPG (курд мудофаа кучлари) гуруҳларига оид. Шунингдек, улар орасида ИШИД террорчи гуруҳи аъзолари ҳам бор.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)