Англия Премьер-Лигасининг 28-турида ўзбекистонлик футбол мухлисларини-да бефарқ қолдирмайдиган 2 та ўйин бор: «Манчестер Юнайтед» — «Челси» ҳамда «Арсенал» — «Манчестер Сити». Мазкур тур бугун — 24 февраль куни старт олади.
Гвардиола бошқарувидаги «Сити» Лондоннинг «Арсенал» клубини ўз майдонида 3:1 ҳисобида таслим қилганди. 1 март куни «тўпчилар» бунинг аламини олишга уриниб кўради. Мазкур ўйиннинг бироз кечроқ ўтишига сабаб Англия Лига Кубогининг финал ўйинидир. Эртага — 25 февраль куни айнан «Сити» ва «Арсенал» Лига Кубоги бош соврини учун ўзаро саф тортади.
«Челси»нинг «Олд Траффорд»га ташрифи эса эртага — якшанбага тўғри келади. Томонларнинг Лондондаги илк тўқнашувида «Челси» минимал ҳисобда устун келганди. Шунга қарамай, Конте жамоаси Моуриньоникидан 3 очко ортда қолмоқда.
Англия Премьер-Лигаси 28-тур беллашувлари 24 февраль, шанба
«Лестер» — «Сток Сити» 17:30«Ливерпуль» — «Вест Ҳэм» 20:00«Брайтон» — «Суонси» 20:00«Вест Бромвич» — «Хаддерсфилд» 20:00«Бёрнли» — «Саутгемптон» 20:00«Борнмут» — «Ньюкасл» 20:00«Уотфорд» — «Эвертон» 22:30
25 февраль, якшанба«Кристал Пэлас» — «Тоттенҳэм» 17:00«Манчестер Юнайтед» — «Челси» 19:05
1 март, пайшанба«Арсенал» — «Манчестер Сити» 00:45
Изоҳ (0)