2018 йилнинг апрель ойида Тошкентда Шанxай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррорчилик структураси Кенгашининг 32-йиғилиши бўлиб ўтади, деб ёзади Uz24.
ШҲТ Минтақавий аксилтеррорчилик структураси Кенгаши бўлажак йиғилишининг кун тартиби масалалари Нью-Делида муҳокама қилинди.
Муҳокама ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ҳуқуқий экспертлари гуруҳининг навбатдаги мажлисида ўтказилди.
Мажлис 2018 йилнинг 31 январидан 2 февралига қадар Нью-Делида (Ҳиндистон Республикаси) Қирғизистон Республикаси раислигида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)