Флориданинг Броуард округи шерифи отишма вақтида мактаб ҳудудида бўлган шерифнинг қуролланган ёрдамчиси «мерган»ни тўхтатиб қолишга уринмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
У шериф ёрдамчиси мактаб биносидан ташқарида бўлганлиги ва отишма вақтида ўқ узаётганни зарарсизлантириш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлигини таъкидлади. Шериф ёрдамчиси истеъфога чиқиш учун ариза берган.
Унга нисбатан айблов эълон қилиниш-қилинмаслиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)