Қозоғистон БМТ тинчликпарварлик операцияларидан бирига 170 ҳарбий хизматчини йўналтиришга тайёр, деб ёзади Kazakhstan Today.
БМТ ҳузуридаги Қозоғистон миссиясидаги мудофаа вазирлиги вакили Ерулан Акилбаевнинг маълум қилишича, Қозоғистон 170 кишидан иборат контингентни тайёрлаган. У исталган лаҳзада БМТ тинчликпарварлик операцияларидан бирига жўнашга тайёр. Унинг таркибида аёллар ҳам бор.
Ерулан Акилбаев БМТ тинчликпарварлик операцияларида Қозоғистон ҳарбий хизматчиларининг иштирокини кенгайтириш режалари ҳақида маълум қилди.
Изоҳ (0)