Футбол бўйича Европа Лигасининг нимчорак финал беллашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтган маросим Италиянинг «Милан» ва Англиянинг «Арсенал» клубларини ўзаро тўқнаштирди.
Тақвимга кўра, нимчорак финалнинг илк учрашувлари 8 март санасига тўғри келган. Жавоб ўйинлари эса 15 март куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов тўп сурадиган Москванинг «Локомотив» клуби ўтган босқичда Шотландиянинг «Селтик» клубини мағлуб этганди. Энди эса «темирйўлчилар» Мадриднинг «Атлетико» клубига рақиб бўлди. Ўз навбатида «армиячилар» Франциянинг «Лион»и, «Зенит» эса Германиянинг «Лейпциг»и билан тўқнаш келади.
Европа Лигаси 1/8 финал 8 март, пайшанба
«Лацио» — «Динамо Киев»«Лейпциг» — «Зенит»«Атлетико» — «Локомотив»«ЦСКА» — «Лион»«Марсель» — «Атлетик»«Спортинг» — «Виктория»«Боруссия Д» — «Зальцбург»«Милан» — «Арсенал»
Изоҳ (0)