Чемпионлар Лигасининг чорак финали йўлида кураш олиб бораётган Украинанинг «Шахтёр» ва Италиянинг «Рома» клублари ўзаро тўқнаш келди.
Биринчи беллашувда «кончилар» иродали ғалабага эришди. «Шахтёр» гуруҳ босқичида Италия А сериясида етакчи бўлиб турган «Наполи»ни қолдириб кетганди. Энди навбат «Рома»никими ёки йўқ — 13 март куни бўлиб ўтадиган Римдаги жавоб ўйинидан кейин билиб олиш мумкин бўлади. «Шахтёр» бунгача «Манчестер Сити»ни шу мавсум ҳисобидан биринчи бўлиб мағлуб этишга ҳам улгурганди.
«Рома» эса гуруҳ босқичида Мадриднинг «Атлетико» клубини қолдириб кетган, шунингдек, италиялик мураббий бошқараётган Лондоннинг «Челси» клубидан устунроқ бўлганди.
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал ўйини 21 февраль, чоршанба
Изоҳ (0)