Пхёнчхандаги қишки Олимпиадада Ўзбекистон шарафини Миша Ге ҳамда Комил Тўхтаев ҳимоя қилаётганди. Энди эса ўзбекистонлик спортчилар учун Олимпиада ўз якунига етди.
Қишки Олимпиада. Комил Тўхтаев гигант слаломдаги чиқишида 52-ўринни эгаллади
Бунгача Миша Ге музга чиққан бўлса, 18 февраль куни Комил Тўхтаев гигант слаломда омадини синаб кўрган ва 110 нафар спортчи орасидан 52-ўринни эгаллаганди.Бугун — 22 февраль куни Тўхтаев энди тоғ чанғисининг слалом турига киришди. Бироқ у илк оралиқдаё хатога йўл қўйгани сабаб, турнирдан чиқиб кетишга мажбур бўлди ва финишгача етиб бора олмади.
Слаломда 108 спортчи ўз омадини синаб кўрган бўлса, шулардан 52 нафари маррага етиб кела олган. Қолган 56 спортчи биринчи уринишдан кейиноқ тақдирга тан берган.
Изоҳ (0)