Корея Республикаси мамлакатга КХДР делегациясининг уч кунлик ташрифи учун 240 миллионга яқин вон (223 минг доллардан ортиқ) сарфлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Корея Республикаси бирлашиш вазирлигининг номи ошкор этилмаган вакили маълумотларига кўра, 130 миллион вон (121 минг доллар атрофида) тўрт кишидан иборат делегация ва хизмат кўрсатувчи 18 нафар ходимни жойлаштириш учун сарфланган.
Яна 50 миллион вон (46,5 минг доллар) транспорт учун, худди шундай сумма озиқ-овқатга сарфланган.
Эслатиб ўтамиз, КХДР делегацияси таркибига мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон ҳам кирган.
Изоҳ (0)