Россия ўрта ва кичик масофага парвоз қилувчи ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги келишув шартларига риоя этган тақдирда, АҚШ ядро зарядли қанотли ракеталарини жойлаштиришдан воз кечади. Бу ҳақда мудофаа вазирлигининг ядро ва ракета мудофаа сиёсати масалалари бўйича вазир ёрдамчисининг ўринбосари Роберт Суфер маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Россия ўрта ва кичик масофага парвоз қилувчи ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги келишувга яна риоя эта бошласа, тактик ядро қуролини қисқартириш бўйича музокаралар юритишни бошласа, халқаро майдондаги тажовузкор геосиёсий атворини ўзгартирса, денгизга жойлаштириладиган қанотли ракеталар ҳақида гаплашишимиз мумкин, уларни жойлаштириш шарт бўлмайди», — дейди Суфер Вашингтонда бўлиб ўтган саммитдаги чиқишида.
Изоҳ (0)