Қўшма Штатлар Москва ва Дамашқни Шарқий Гута аҳолисига ҳужумларда айблади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг ёзма баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Қўшма Штатлар Россия ва Асад режимининг Шарқий Гутадаги сурияликларга ҳужумларини кескин қоралайди. Ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирамиз ҳамда халқаро ҳамжамиятни бу дахшатли ҳужумларни қоралашга чақирамиз», — дейилади ҳужжатда.
Сандерс, шунингдек, Россия ва унинг шерикларини деэскалация зоналари, айниқса Шарқий Гута бўйича мажбуриятларини бажаришга ва Сурия фуқароларига ҳужумларни тўхтатишга чақирди.
Изоҳ (0)