Хитой патруль кемаларининг Сенкаку ороллари акваториясига навбатдаги кириши туфайли, 21 февраль куни Япония бош вазири Синдзо Абэ девонхонаси ҳузурида кризис штаби ташкил этилди. Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ороллар Токио ва Пекин ўртасидаги ҳудудий баҳс предметидир.
Ҳозирги пайтда кризис штаби келиб тушаётган маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланаётганлиги таъкидланмоқда.
Япония ўзининг сув ҳудуди деб ҳисобловчи Сенкаку ороллари акваториясига 21 февраль тонгида ХХРнинг учта патруль кемаси кирди. Япония қирғоқ мудофааси Хитой кемаларидан мазкур ҳудудни зудлик билан тарк этишни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)