Перу ҳудудида йирик ЙТҲ содир бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Воқеа 21 февраль куни эрталабки соатларда Панамерикан шоссесининг Арекипа минтақасидан ўтадиган ерида рўй берди. Айтилишича, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус 200 метрдан жарликка қулаган.
ЙТҲ оқибатида 30 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 22 киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)