Ўзбекистонга электр энергияси экспорти ҳажми 1 143 миллион кВт/соатни ташкил этди. Бу ҳақда 21 февраль куни Қирғизистон Саноат ва энергетика давлат қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Оморов маълум қилди, деб ёзади Tazabek нашри.
«Электр энергиясини ишлаб чиқариш 15,2 миллиард кВт/соатни ташкил этди — бу 2017 йилгига қараганда 2,3 миллиард кВт/соатга ёки 18 фоизга ортиқ», — дейди у.
Унинг сўзларига қараганда, электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг оширилиши унинг истеъмоли ва экспорти ошиши билан боғлиқ.
«Март ойи охирига қадар 2,4 сент қийматида яна 550 миллион кВт/соат электр энергияси экспорт қилинади», — қўшимча қилади у.
Изоҳ (0)